Жамият | 13:55 / 25.01.2019
19674
1 дақиқада ўқилади

ИИВ автотранспорт воситалари бўйича эслатма билан чиқди

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомга асосан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек, троллейбуслар ва трамвайлар мажбурий техник кўрикдан ўтказилади. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу низом билан юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача, жисмоний шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларининг техник кўриги эса 1 январдан 31 августгача ўтказилади.

«Унутманг, йўловчи ташувчи ва хавфли юкларни ташувчи транспорт воситалари бир йилда икки марта, биринчи босқич 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи босқичда эса, 1 сентябрдан 31 октябргача мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

Автомототранспорт воситангизни мажбурий техник кўрикдан белгиланган вақтда ўтказишни унутманг, чунки техниканинг созлиги хавфсизлик гаровидир», - дейилади ИИВ хабарида.

Мавзуга оид