Жаҳон | 00:06 / 25.01.2019
8213
1 дақиқада ўқилади

Россия божхона хизмати Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштирмоқда 

Россия Федерал божхона хизмати (ФТС) учта давлатда янги божхона ваколатхоналарини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ФТС раҳбари ўринбосари Руслан Давидов матбуот анжуманида маълум қилган. 

“Биз Федерал божхона хизматининг 20 та давлатдаги ваколатхонасига эгамиз ва яна учта давлатда уларни очишни режалаштирмоқдамиз. Жумладан, бизга Европа ва Хитой учун аҳамиятли бўлган Нидерландия қизиқдир”, деб айтган Давидов.

Кейинроқ ФТСнинг яна иккита ваколатхонаси Ўзбекистон ва Озарбойжонда очилиши маълум қилинган.

Мавзуга оид