Жаҳон | 00:27 / 25.01.2019
4058
1 дақиқада ўқилади

Шотландиянинг собиқ бош вазири гаров пули эвазига озодликка чиқарилди 

Шотландиянинг собиқ бош вазири, шилқимликда айбланган 64 ёшли Алекс Салмонд гаров пули эвазига озодликка чиқарилди. 

Салмонд 14 та банд бўйича, жумладан зўрлашга иккита уринишда, ҳужум қилишда ва жамоат тартибини бузишда айбланмоқда. Салмонднинг ўзи айбсизлигини айтган. 24 январда ушбу иш бўйича биринчи йиғилиш бўлиб ўтган.  

The Telegraph нашрининг таъкидлашича, Салмонд номусга тегиш билан боғлиқ можаро марказида қолган. 2018 йил ёзида икки аёл уни бош вазир бўлган вақтида шилқимлик қилишда айблаган. Гап 2013 йилдаги воқеалар ҳақида бормоқда.

Салмонд Шотландия ҳукуматини 2007 йилдан 2014 йилгача бошқарган, Шотландия миллий партияси етакчиси бўлган.

У айни вақтда RT каналида ўзининг сиёсий шоусини олиб боради.

Кейин суд йиғилиши санаси ҳали белгиланмаган.

Мавзуга оид