Ўзбекистон махсус бўлинма ҳарбийлари илк бор АҚШдаги машғулотларда қатнашмоқда
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари 11 январдан АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базасида бўлиб ўтаётган “Жанубий зарба” ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, улар бугунги кунга қадар иккита ҳамкорликдаги машқларни ўтказишди.
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мазкур машғулотларнинг учинчи – асосий фазасини кузатиш учун АҚШга жўнаб кетди.
“Жанубий зарба” тактик машғулотлари Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан Галфпорт шаҳрида жойлашган жанговар тайёргарлик ва бирлашган кучларнинг Кемп-Шелби ўқув базаларида ўтказиладиган йирик ўқув-жанговар машғулотлари ҳисобланади. Ўқув машғулотлари барча қўшин турлари ҳамда қўриқлов бўлинмалари, захира кучлари ва доимий қўшинлар учун амалиётда жанговар шайликни ушлаб туриш ҳамда АҚШ ва асосий иттифоқ қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади.
Мазкур кенг миқёсдаги машғулотларда Канада, Чили ва Нидерландия ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда.
АҚШга расмий ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Тампа шаҳридаги CENTCOM бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 12 май куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Америка Қўшма Штатлари CENTCOM қўмондони генерал Жозеф Вотелла ҳамда 18 сентябрь куни Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Женсон Д. Бойлз бошчилигидаги ҳарбий делегацияларни кутиб олган эди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024