Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асаднинг рафиқаси операция қилинди
Дамашқдаги госпиталда Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси, 43 ёшли Асма Асадда ёмон сифатли ўсимтани олиб ташлаш жарроҳлик операцияси ўтказилди. Бу ҳақда Асад девонхонаси маълум қилган.
Таъкидланишича, операция муваффақиятли ўтган. Девонхона Асма Асаднинг тезроқ тузалиб кетишини тилаб қолган.
2018 йил августда Асма Асадда эрта босқичдаги кўкрак бези саратони аниқлангани маълум қилинган.
Асаднинг рафиқаси Сурияда уруш ногиронларининг тезроқ тикланиши ва уларнинг жамоат ишларига қайтишларига йўналтирилган “Ватан учун жабрланганлар” дастурини бошқаради. Асма Асад, шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбийлар оилалари ва етим-есирлар интернатларини оталиғига олган.
Асма Асад 2008 йилда Elle француз журнали томонидан сайёрамизнинг энг латофатли “биринчи хоними” деб тан олинган. У бир қиз ва икки ўғил фарзанд онаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
16:03 / 04.03.2026
Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича миллий дастур қабул қилинади
18:35 / 08.02.2026