Ўзбекистон | 23:56 / 28.01.2019
52065
1 дақиқада ўқилади

Видео: Оролнинг қуриган майдонида чучук сув топилди

Орол денгизининг жануби-ғарбий қисмидаги собиқ Возрождение оролида чучук сув топилди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, сув 260-280 метр чуқурликда топилган. Сув сарфи сониясига 7 литрни ташкил қилаётган бу сувнинг минераллашуви 3 грамм, қаттиқлиги 6 миллиграмм эквивалентга тенг.

Мўйноқ тумани ҳокими Сайлаубай Данияровнинг айтишича, ушбу ҳолат ҳудудда чорвачиликни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. 

Тадқиқотчилар яна шундай чучук сув кўзларидан 40 тасини очишни олдиларига мақсад қилиб қўйганлар.

26 январда сув кўзининг топилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилган. Тадбирда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мўйноқликлар ҳамда Оролнинг қуриган майдонида меҳнат қилаётган ҳашарчилар қатнашган. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси М.Ерниязов йиғилганларни ушбу муҳим янгилик билан қутлаган. Воқеа жойига Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва Бош прокурор Отабек Муродов ташриф буюришган.

Мавзуга оид