Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
Давлат раҳбари Остона шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун 21-22 апрель кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Бўлажак тадбирлар давомида Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг долзарб экологик, иқлим ва сув муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинади.
Президент ушбу масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади, миллий павильонлардан иборат махсус экологик кўргазмага ташриф буюради.
Саммитлар якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:21 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026