Спорт | 00:07 / 29.01.2019
6749
3 дақиқада ўқилади

170 мингдан 57 миллионгача: Формула-1 пойгачиларининг янги мавсумдаги маошлари эълон қилинди 

“Формула-1” пойгасида 2019 йилги мавсумда иштирок этувчи пойгачиларга қанча ҳақ тўланиши маълум бўлди. Бу ҳақда YouTube’даги F1 WeekEnds каналида маълум қилинган.

Янги мавсумнинг энг катта ҳақ олувчи пойгачиси амалдаги жаҳон чемпиони Льюис Хэмилтон бўлар экан. Mercedes жамоаси ва унинг ҳамкорлари Хэмилтоннинг хизматлари учун 57 млн доллар тўлашади. 2-ўринни эгаллаётган Себастьян Феттель Хэмилтондан 12 млн доллар камроқ – 45 млн доллар олади. 

Таққослаш учун: қолган 18 пойгачи оладиган умумий гонорар 65 млн долларни ташкил қилади.

Энг кам ҳақ “Торо Россо” жамоаси вакили Александр Албонга тўланар экан – 170 минг доллар.

Таъкидланишича, пойгада иштирок этувчи 20 пойгачи умумий ҳисобда 168 млн доллар ҳақ олади. 

Қуйида пойгачиларга тўланадиган ҳақ ҳақида маълумотлар келтирилган.

1. Льюис Хэмилтон (“Мерседес” жамоаси) — 57 млн доллар
2. Себастьян Феттель (Феррари) — 45 млн доллар.
3. Даниэль Риккардо (Рено) — 17 млн доллар.
4. Макс Ферстаппен (Ред Булл) — 13,5 млн доллар.
5. Валттери Боттас (Мерседес) — 8,5 млн доллар.
6. Кими Райкконен (Заубер) — 4,5 млн доллар.
7. Нико Хюлькенберг (Рено) — 4,5 млн доллар.
8. Карлос Сайнс (Макларен) — 4 млн доллар.
9. Шарль Леклер (Феррари) — 3,5 млн доллар.
10. Серхио Перес (Рэйсинг Поинт) — 3,5 млн доллар.
11. Ромен Грожан (Хаас) — 1,8 млн доллар.
12. Пьер Гасли (Ред Булл) — 1,4 млн доллар.
13. Лэнс Стролл (Рэйсинг Поинт) — 1,2 млн доллар.
14. Кевин Магнуссен (Хаас) — 1,2 млн доллар.
15. Роберт Кубица (Уильямс) — 570 минг доллар.
16. Даниил Квят (Торо Россо) — 300 минг доллар. 
17. Ландо Норрис (Макларен) — 260 минг доллар.
18. Антонио Жовинацци (Заубер) — 230 минг доллар.
19. Жорж Расселл (Уильямс) — 180 минг доллар. 
20. Александр Албон (Торо Россо) — 170 минг доллар.

Пойганинг янги мавсуми 17 мартда Австралия гран-приси билан бошланади ва декабрь бошида Абу-Дабидаги пойга билан якунланади. Пойга умумий ҳисобда 21 та босқичдан иборат.

Мавзуга оид