Жаҳон | 17:06 / 29.01.2019
4974
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху Эронни Исроилга ҳар куни киберҳужум уюштиришда айблади

Фото: AFP 2019 / Jack Guez

Эрон кунлик асосда Исроилга киберҳужумлар уюштирмоқда. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ана шундай баёнот билан чиқди.

"Эрон кунлик асосда Исроилга киберҳужумлар уюштирмоқда. Биз бу ҳужумларни кузатиб турибмиз. Киберҳужумларни ҳар сафар қайтармоқдамиз", деди бош вазир.

"Эрон биз учун бошқа кўплаб соҳаларда ҳам таҳдид солади. Кейинги 24 соат ичида Эрондан бизни йўқ қилиб ташлаш, шаҳарларимизга ракета зарбалари бериши ҳақидаги таҳдидларни эшитдик. Биз бу таҳдидларни ёдда тутамиз, аммо улар бизда хавотир уйғотмайди. Чунки биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам қандай кучга эга эканлигимизни биламиз", деб қўшиб қўйган Нетаньяху.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид