Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коррупция ҳақида хабар берганлар қонун билан ҳимоя қилинади
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Коррупцион ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур қонун ўтган йилнинг 20 декабрида Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган. Ҳужжат коррупцион ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг таъқиблардан ҳимояланишини таъминлашга қаратилган.
Қонунда коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар қилган шахсга мукофот бериши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:14
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026