Фан-техника | 14:05 / 30.01.2019
16494
1 дақиқада ўқилади
Дунёнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари номи маълум қилинди
Германиянинг Volkswagen AG концерни дунёнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари рўйхатида етакчиликни сақлаб қолди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.
Компания қаторасига учинчи бор биринчи ўринда қайд этилди. Volkswagen 2018 йилда 10,8 миллион дона машина сотган – бу аввалги йилга нисбатан 0,9 фоизга кўпроқдир.
Компания сотган автомобиллар рўйхатидан Audi, Bentley, Bugatti, Porsche, Lamborghini, SEAT, Skoda енгил машиналари ҳамда MAN ва Scania юк машиналари ўрин олган.
Иккинчи ўринга Япониянинг Toyota корпорацияси жойлашди. Компания ўтган йили 10,6 миллион дона машина сотган.
Япониянинг яна бир автоконцерни – Nissan 5,55 миллион дона автомобиль сотган.
Мавзуга оид
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
08:30 / 26.09.2024
VW касаба уюшмаси билан иш ҳақи ва қисқартиришлар бўйича келиша олмади
13:49 / 05.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишга ҳозирланмоқда
14:53 / 03.09.2024