Кениялик спортчилар Қозоғистон фуқаролигини олди
Қозоғистон енгил атлетика федерацияси кениялик 5 нафар спортчининг “спорт фуқаролиги”ни расмийлаштириш жараёнини бошлади, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Федерацияда тушунтирилишича, кениялик 4 спортчи – Нора Жеруто, Каролин Кипкируи, Дэйзи Жэпкимэй, Шэдрак Коэч ҳамда мураббий Кеннет Кепиего Ротич 2018 йил декабрда Қозоғистон фуқаролигини қабул қилишган. 2019 йил январдан бу атлетлар Шарқий Қозоғистон вилоятини билдиришади.
Халқаро енгил атлетика федерацияси IAAF расмий рейтингига кўра, айни вақтда спортчилардан Нора Жеруто тўсиқлар билан 3 минг метрга югуриш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллайди. Каролин Кипкируи эса 5 минг метрга югуришда 8-рақамли, 10 кмга югуришда 1-рақамли спортчи ҳисобланади.
Қозоғистоннинг енгил атлетика бўйича охирги чемпионатида кениялик спортчилар Шарқий Қозоғистон вилояти учун иштирок этганлар. Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Григорий Егоров кениялик атлетлар фуқаролик олганини тасдиқлаган, бироқ тафсилотлар билан бўлишмаган.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024