Жаҳон | 09:11 / 31.01.2019
20768
2 дақиқада ўқилади

Эксперт «Россияга чуқур зарба берадиган» ракетани яратишга чақирди

Фото: mil.gov.ua

Армия, конверсия ва қуролсизланиш бўйича тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Михаил Самусь «Апостроф» нашри учун мақоласида Украина мудофаа қобилиятини қандай ошириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Экспертнинг билдиришича, Россия Қора ва Азов денгизларида ҳарбий жиҳатдан «устунлик қилмоқда». Шу билан бирга, Самуснинг қўшимча қилишича, ғарб давлатларининг ноябрь ойида юз берган воқеага муносабати шундан далолат берадики, Ғарб минтақадаги можароли ҳолатда «ставкаларни оширишни» истамайди.

Экспертнинг хулоса қилишича, Украина ўз ҳарбий ресурсларини мамлакатга қарши фойдаланиш истагида бўлган Россияни тийиб туриш учун ҳаво ҳужумидан ва ракеталардан мудофаа имкониятларини ривожлантириши керак.

«[Украина] ўзининг тийиб туриш қуролини ишлаб чиқиши керак - Россия ҳудудига чуқур зарба бериши мумкин бўлган «Нептун» ракетасини. Яъни, Россия ҳозир фақат куч тилини яхши тушунади», - дея таъкидлаб ўтди Самусь.

Шунингдек, унинг фикрича, Россия учун Ғарб гапираётган тил ҳеч нарсани англатмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Турк оқими» Украина учун энг хавфли лойиҳа сифатида тан олинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид