Сув хўжалиги қурилиши соҳасида жуда кўп миқдордаги талон-торожликлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция органлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва сув хўжалиги қурилишига оид қонунлар ижроси доимий назорат қилиб келинмоқда, деб хабар беради маҳкама матбуот хизмати.
Мазкур йўналишдаги текширишларда “Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси, “Давсувмахсуспудрат” ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида далолатномаларга сохта ёзувлар киритиб, 4 млрд 270 млн 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилиниб, 71 млн сўмлик иш ҳақи ноқонуний тўланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:07 / 10.05.2024
Иссиқхоналарга кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизгача қисми қоплаб берилади
11:41 / 12.02.2024
Ўзбекистонда 75 та йирик канални бетонлашга бюджетдан 680 млрд сўм ажратилган
18:30 / 04.01.2024
Сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерларга имтиёзлар берилади
19:30 / 12.12.2023