Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё энергетика ва сув хўжалиги вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
Учрашув давомида жорий куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, вегетация даврида сув-энергетика тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар тармоқлар иш режимлари бўйича графикларни келишиб олди.
13 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари энергетика ҳамда сув хўжалиги вазирларининг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев, Қирғизистон энергетика вазири Т.Ибраев, Қозоғистон энергетика вазири Й.Аккенженов ҳамда Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазири Д.Жума иштирок этган. Шунингдек, тадбирда мазкур мамлакатлар энергетика компаниялари раҳбарлари ва масъул мутахассислари ҳам қатнашган.
Музокаралар чоғида сўнгги йилларда дўст ва қардош давлатлар президентлари ташаббуси билан йўлга қўйилган кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда, хусусан, ёқилғи-энергетика соҳасида ҳам изчил ва самарали ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида жорий куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, вегетация даврида сув-энергетика тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар тармоқлар иш режимлари бўйича графикларни келишиб олди.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
19:35 / 05.07.2026