Спорт | 15:25 / 01.02.2019
15631
1 дақиқада ўқилади

Америкалик спортчи Нурмагомедов билан жанг ўтказмоқчи

Фото: Suhaimi Abdullah / Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) ярим ўрта вазндаги америкалик жангчиси Бен Аскрен UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан янги вазн тоифасида баҳслашишни хоҳлаяпти.

«Агар 165 фунтли дивизион очилса, унда шуни билингки, Америка Россияга қарши - бу ҳар доим ажойиб воқеадир. Бу қандай сотилиши ҳақида бир ўйлаб кўринг. Агар ўша вақтга келиб менда 20-0 рекорди, Ҳабибда эса 27-0 бўлса, унда кимнингдир «ноли» ёпилиши керак бўлади. Мен унинг елкасига чиқиб олиб, «АҚШ!» деб бақираман, - дея айтиб ўтди спортчи UFC 235 мусобақаси олдидан матбуот анжуманида.

UFC президенти Дэна Уайт жангчига жавоб қайтарган.

«165 фунтли дивизион бўлмайди», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради Lowkick MMA.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистонда телебошловчи сифатида иш бошлаши хабар берилганди.

Мавзуга оид