Жаҳон | 23:06 / 01.02.2019
5385
1 дақиқада ўқилади

Ангела Меркель Facebook’дан кетишини маълум қилди 

Фото: kremlin.ru

Германия канцлери Ангела Меркель Христиан-демократик иттифоқ партияси раҳбари лавозимидан кетгач Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасини бефойда деб атади.  

Меркель шу муносабат билан 2,5 млн обуначисига видеомурожаат ёзиб, унда саҳифасини тез орада ўчириб ташлашини маълум қилган. 

“Мен энди ХДИ раиси эмаслигимни биласиз ва шу сабабли Facebook’даги саҳифамни ёпмоқдаман”, деб айтган Германия канцлери. 

Шу билан бирга Меркель унинг канцлер лавозимидаги фаолияти ортидан Германия ҳукуматининг расмий саҳифасида кузатиш мумкинлигини айтган. 

Бундан ташқари, Германия етакчиси Instagram фойдаланувчиси бўлиб қолишини таъкидлаб ўтган ва ўз обуначиларини у ерга чорлаган. 

Мавзуга оид