Жаҳон | 20:11 / 01.02.2019
5521
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ракеталар бўйича шартномадан вақтинчалик чиқишини эълон қилди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартноманинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилишини эълон қилди. Помпео бунга шартноманинг Москва томонидан бузилишини сабаб қилиб кўрсатди. Шартнома шартларига кўра, ундан чиқиш жараёни олти ой вақтни олади. 

«Россия тақиқланган ракеталарни ишлаб чиқариб ва жойлаштириб шартнома шартларини узоқ вақт давомида бузиб келди. Бу иттифоқчиларимиз ва хориждаги қўшинларимиз учун таҳдид ҳисобланади»,— дейилади Оқ уй хабарида.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам шартноманинг Россия томонидан бузилаётганини айтар экан, шундай деди: «Россия бу олти ойдан шартномага риоя қилаётганини исботлаш ёки унинг буткул бузилишига жавобгарликни олиш учун фойдаланиши керак». 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид