Конгрессмен Тулси Габбард АҚШ президентлиги учун курашга киришди
Америка конгресси вакиллар палатаси аъзоси Тулси Габбард 2020 йилги АҚШ президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловда қатнашиш учун курашга киришганини маълум қилди. Унинг чиқиши Twitter саҳифаси орқали трансляция қилинди.
"Президент Трамп ўз кампанияси чоғида режимларни ўзгартириш мақсадидаги урушларга қарши чиқишини айтганди, аммо эндиликда атрофини ўраб олган неоконсерваторларнинг истакларини бажармоқда. У ўзи қарши чиққан давлатларда режимларни ўзгартириш учун урушга чақирмоқда, бу сафар Венесуэла ва Эронда", - деди у.
Габбард АҚШ президенти бўлса "совуқ урушни тўхтатиш" ва ядровий низо хавфини камайтириш устида ишлашини айтди.
АҚШ президентлиги учун сайлов 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024