Спорт | 20:53 / 03.02.2019
10403
1 дақиқада ўқилади

Месси Испания кубоги доирасида «Реал»га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин

Фото: Jeroen Meuwsen/Soccrates/Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг “Валенсия”га (2:2) қарши беллашувда олган жароҳати жиддий эмас, у тез кунларда бўлиб ўтадиган «эль класико»да майдонга тушиши мумкин, деб хабар бермоқда AS.

«Барселона» Испания кубоги ярим финалида Мадриднинг «Реал» клуби билан баҳслашади. Биринчи учрашув 6 февраль куни каталонияликлар майдонида бўлиб ўтади.

Испания чемпионатининг ушбу мавсумида Лионель 20 учрашувда 21 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.  

Мавзуга оид