Ўзбекистон | 21:20 / 04.02.2019
8348
2 дақиқада ўқилади

Французлар Самарқандда янги цемент заводини қуришга қизиқиш билдирмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Франциянинг «Фрейссине» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «Фрейссине» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти таркибида эҳтиёжлар учун Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида янги цемент заводини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда жамият ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, йиғилишда мазкур иншоот қурилиши белгиланган ҳудуднинг геологик ҳолати бўйича текширувларни ўтказиш, заводга хориждан янги техника ва технологияларни олиб келиш, корхонанинг келажакдаги салоҳияти ҳақида фикр юритилган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги ташкил этилаётган завод йилига 1 млн. тонна юқори сифатли цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Тадбирда шунингдек, пойтахтда қурилиши режалаштирилаётган бир қатор йўл ўтказгич ва кўприклар, янги метро линияларининг лойиҳалари франциялик мутахассислар томонидан тақдим этилди. Янгича дизайн, ўзгача услуб, жаҳон стандартларига мос келадиган бундай иншоотларни бунёд этиш бўйича мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Мавзуга оид