Ўзбекистон | 16:11 / 04.02.2019
3096
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов 4 февраль куни Покистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфан Юсуф Шами билан учрашувда 2019 йилда муносабатларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш жадвали бўйича фикр алмашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Томонлар кўриб чиқаётган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур ҳужжатлар турли жабҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ҳуқуқий асосларни кенгайтиради”, дейилади хабарда.

Учрашувда 2017-2018-йилларда бир неча бор ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларга янги туртки берилганлиги ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда мустаҳкамлашнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинганлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон – Покистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, ўтган йилда ўзаро савдо айланмаси 2017 йилгига нисбатан икки ярим баробарга ошиб, 92,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. 

Мавзуга оид