Самарқанд шаҳрида ўз ота-онасини урган ўғилга суд ҳукми ўқилди
Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилиб келаётган судланувчи Қосим Тўхтаев (исмлар ўзгартирилган) 2016 йили ҳам ЖКнинг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан судланган, ЖКнинг 71-моддасига асосан, ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод этилган эди. Лекин барибир «ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», деганларидек яна ўз яқинига қўл кўтариб, тан жароҳати етказишдек қабиҳ ишга қўл урди.
Яна кимга денг — тарбиялаб вояга етказган ўз ота-онасига!
Ота-онаси меҳрибонлик уйидан асраб олиб, тарбиялаб вояга етказган Қосим Тўхтаев 2015 йилдан буён тутинган ота-онаси билан келишмайди. Ўша куни уйидан кўчага чиқиб кетаётганида онаси Маҳлиё Тўхтаева (исм-фамилия ўзгартирилган) унинг ўғилчасини кийинтираётган эди. Шунда у қизалоғига қарата: «ҳаромиларга айт, укангга тегишмасин», дейди. Бу ҳақорат ота-онасига қаратилган эди!
Не-не умидда катта қилган фарзандидан бу қадар оғир сўз эшитганига чидай олмаган отаси Мухтор Тўхтаев (исм-фамилия ўзгартирилган) ўғлига юзланиб, «Оғзингга қараб гапир! Ахир биз сенинг ота-онангмиз! Сендан нима муттаҳамлик жойимиз бор?» — дейди.
Бу гапдан сўнг нобакор ўғил отани ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни олдига яқинлаша бошлайди. Ота ўғлига «ҳозир ИИБга хабар бераман», деб огоҳлантиради, ўғил эса ИИБ ходимларини ҳам ҳақорат қила бошлайди. Катта набираси келиб отасига қараб «бобомни ҳақорат қилманг», деб, унга яқинлашмаслигини айтиб уларни ажратмоқчи бўлганида, ўғли тўсатдан боши билан унинг бурнига зарба бериб, чап қўлини қайиради ва ота ерга букчайганча ўтириб қолади. Онаси Маҳлиё опа эрининг бурнини қонаганини кўриб, ўғилга танбеҳ бера бошлаганида у онасига ҳам қўл кўтариб, унинг чап кўзига уради. Шундан сўнг мазлум ота-она ИИБ ходимларига хабар беришга мажбур бўлишади.
Судья А.Олтибоевнинг раислигида ўтган Самарқанд шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида айбдор, жабрланувчи ва гувоҳларларнинг кўрсатмаси тингланиб, ҳукм эълон қилинди.
Гарчи судланувчи ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги енгиллаштирувчи ҳолат, деб топилган эса-да, ушбу жиноятни қасддан содир этгани оғирлаштирувчи ҳолат ўлароқ баҳоланди ҳамда Қосим Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилди ва унга 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
09:28 / 08.11.2024