Фан-техника | 20:00 / 05.02.2019
5221
1 дақиқада ўқилади

Tesla 200 млн долларга батареялар ишлаб чиқарувчи компанияни харид қилди

АҚШнинг Tesla автомобилсозлик компанияси Калифорнияда жойлашган Maxwell Technologies компаниясини сотиб олди.

Ушбу компания хариди Tesla’га 200 млн долларга айланган, битим эса жорий йил 2-чорагида ёпилиши кутилмоқда.   

Maxwell Technologies батареялар, суперконденсаторлар ва бошқа аккумулятор компонентлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Tesla раҳбари Илон Маск 2018 йил ноябрда компания Шанхайдаги фабрикада ўзининг аккумулятор модуллари ва блокларини ишлаб чиқаришини маълум қилган.

Маск компанияси 2018 йил якунларига кўра 976 млн доллар ёки бир акцияга 5,72 доллар зиён кўрган. Шу билан бирга компания 2017 йилга нисбатан зиённи 50 фоизга камайтиришга муваффақ бўлган. Компаниянинг 2018 йилдаги тушуми 82 фоизга ошиб, 21,5 млрд долларни ташкил қилган.    

Мавзуга оид