«Капиталбанк» – Андижонда янги Марказ ва юқори сифатли хизматлар!
«Капиталбанк» АТБ бир нуқтада туриб қолмай, банк хизматлари соҳасига инновациялар жорий қилишда ва республика бўйича филиалларини кенгайтиришда давом этмоқда.
3 февраль куни Андижон шаҳрида «Капиталбанк» АТБнинг «Андижон» банк хизматлари кўрсатиш Марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат қилувчи бу марказни очишдан мақсад – юқори технологияли банк хизматларини кўрсатиш маданиятини оширишдан иборат. Банк хизматлари кўрсатиш Марказининг янги биносида турли бўлимлар фаолият юритади ва уларда мижозлар учун барча қулайликлар яратилган.
Шунингдек "Kapital 24/7" ўз-ўзига хизмат кўрсатиш инновацион ҳудуди ҳам ташкил этилган бўлиб, мижозлар бу имкониятдан сутка давомида узлуксиз фойдаланишлари мумкин.
Янги Марказда банк хизматлари кўрсатишнинг барча турлари – жисмоний шахслардан юридик шахсларгача ҳисоб рақами очиш ва бошқа кўплаб банк хизматлари соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, «Капиталбанк» АТБнинг барқарорлиги “Ахбор-Рейтинг” миллий рейтинг агентлиги томонидан “ўзА+жуда юқори” дея баҳоланган. Бундан ташқари банк қатор халқаро рейтинг агентликлари томонидан ижобий баҳога лойиқ кўрилган. Хусусан Moody's агентлиги томонидан - B3, барқарор прогноз қўйилган.
Булар шундан далолат берадики «Капиталбанк» бир нуқтада туриб қолмаяпти ва ўз хизматлари доирасини мунтазам кенгайтириб бориш билан бирга сифат даражасини ҳам юқори даражада сақлаб турибди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024
Moody's агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва прогнозни "ижобий"га ўзгартирди
18:30 / 22.10.2024