Жаҳон | 00:01 / 06.02.2019
9431
1 дақиқада ўқилади

ОАВ АҚШ Суриядаги қўшинларини кучайтирганини маълум қилди

АҚШ Ироқдан Сурия шимолидаги курд тузилмалари томонидан назорат қилинувчи ҳудудга зирҳли техника ва генераторлар ортилган 150 тага яқин юк машинасини ташлаган. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди. 

4 январь кечаси юк машиналари Ироқ-Сурия чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктидан ўтган. 5 январда юк машиналар АҚШ қуролли кучларининг Суриянинг Хароб Ишқ ва Сирриндаги логистик марказларига етиб борган.   

Тахмин қилинишича, машиналардаги генераторлар Сурияда АҚШ ҳарбий базаларини ёки ҳудудда янги базаларни қуришда қўлланади.

Шунингдек, АҚШ ҳудудга кўп мақсадли зирҳли автомобиллар Humwee’ни жўнатган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид