Ўзбекистон | 23:19 / 06.02.2019
7323
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида биринчи талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди

“Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг маркази ташкил этилди. Бу республика ОТМлари орасида биринчи коворкинг маркази ҳисобланади. 

Коворкинг марказида талабалар қизиқарли архитектура лойиҳалари устида ишлашлари, мустақил ёки гуруҳ билан ишлаган ҳолда тажриба алмашиш ва ўз ғояларини ривожлантиришлари, жамоат ишлари билан шуғулланишлари мумкин. 

Эътиборлиси, коворкинг марказининг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни институт талабалари ўз устозлари билан биргаликда амалга оширишган. 

Марказ ҳар хил шаклга эга бўладиган (трансформер) мебель, тақдимот ускуналари, маркерли тахта (доска)лар билан жиҳозланган ҳамда архитекторлар учун барча замонавий дастурлар ўрнатилган иккита алоҳида компьютер хонаси мавжуд.

Келгусида бу каби марказлар бошқа ОТМларда ҳам ташкил этилади.

Мавзуга оид