Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:07 / 07.02.2019
5539
1 дақиқада ўқилади
ЖАРда кондаги портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Фото: CC0
ЖАРнинг қаровсиз кўмир конларидан бирида ер остида лесотолик ўғрилар бўлганда метан портлади.
Маҳаллий нашр “IOL”нинг маълум қилишича, кон 4 ойдан бери фаолият юритмаётган бўлган, у ерда шамоллатиш ва электр энергия тизимлари ишламаган.
Портлаш 42 киши кондан ускуналарни ўғирламоқчи бўлаётганда юз берган.
2 кишини вайроналар остидан ёрдамга келган шериклари, яна 14 кишини қутқарувчилар чиқариб олишган. Оғир жароҳатлар олган 5 киши ҳалок бўлган.
Айни вақтда кондаги вайроналар остида 26 киши қолмоқда, уларнинг аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш