Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада АҚШнинг бошпана олувчилар ва муҳожирлар учун мўлжалланган хизмати ёпилмоқда
АҚШнинг фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) Москвадаги офисининг 29 март кунидан ёпилишини эълон қилди. Бу хизматга тушаётган юкламанинг камайгани билан боғланган. Хизмат ташриф ва аризаларни қабул қилиш учун очиқ бўладиган охирги кун 28 февраль бўлади.
USCIS офиси ёпилгандан кейин унинг вазифаларини Афинадаги офиси бажаради. У Москвадаги офис жавобгарлигида бўлган Ўзбекистон, Арманистон, Озарбойжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Эстониядан мурожаат қилувчиларга хизмат кўрсатади.
Офис вазифаларининг яна бир қисмини Москвадаги элчихона ўз зиммасига олади.
USCIS виза олиш учун илтимосномалар, натураллаштириш ва бошпана берилиши бўйича сўровлар, қочқинлар аризаларини кўриб чиқиш, аризачиларга хизмат кўрсатиш марказлари чиқарган қарорларни тасдиқлаш ҳамда АҚШ иммиграция сиёсатига оид бошқа масалалар билан шуғулланади.
Хизмат, шунингдек, АҚШда сиёсий бошпана тақдим қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича суҳбат ўтказади ва АҚШдан депортация қилиш масалаларини кўриб чиқади.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
23:22 / 05.07.2026
Оқ уй ФИФАдан Балогуннинг дисквалификациясини бекор қилишни сўради – ОАВ
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026