Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Вақф" фонди Сурхондарёдаги "Оби-ҳаёт" акцияси доирасида сув чиқариш ишларини давом эттирмоқда
Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан “Оби-ҳаёт“ номли акция ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятида сув чиқариш ишлари бошлаб юборилган.
"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабарига кўра, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Боғи обод", "Себзор" ва "Эҳтиром" маҳаллалари аҳолисига фонд томонидан кўмак кўрсатилмоқда. 12 минг нафарга яқин аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу хайрли ишларда маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Фонд томонидан бир километрлик қувурлар етказиб берилиб, қазиш ва монтаж ишлари давом этяпти. Қишлоқ аҳолиси кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилмоқдалар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
18:55 / 19.04.2026