Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко президент сайлови ҳалол бўлиб ўтишига кафолат беришини билдирди
Украина президенти Пётр Порошенко президент сайлови ҳалол ва шаффоф бўлиб ўтишига кафолат беришини билдирди, деб хабар берди РИА Новости.
"Украина давлати ва унинг қонунга риоя қилиш, сайлов жараёнининг тартибли ва ҳалол бўлиб ўтишига жавобгар тузилмалари ўз вазифаларини бажармоқда. Бунга 2018 йил сентябрда Олий Радага қилган мурожаатимда кафолат бергандим. Бу кафолат сўнгги овоз ҳисоблангунига қадар ўз кучида қолади ва амал қилади", деди у.
Украинада президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади. Президент лавозимига рекорд миқдорда – 44 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.
Ижтимоий сўровларга кўра, президент сайлови рейтингида номзод Владимир Зеленский етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Юлия Тимошенко ва Пётр Порошенко бормоқда.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026