Жамият | 08:47 / 09.02.2019
8085
1 дақиқада ўқилади

Тошкент туманида ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилди

2019 йил 7 февраль куни соат 21:09да Тошкент тумани Сирғали МФЙда яшаган Т.Д.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Оқибатда уйнинг 35 кв.м майдони ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Т.Д.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид