Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
82 ёшли Жазоир президенти бешинчи президентлик муддатига номзодини илгари сурди
Жазоирнинг амалдаги президенти Абдулазиз Бутафлиқа бешинчи президентлик муддатига расман номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Жазоирнинг APS ахборот агентлиги хабар берди.
“Абдулазиз Бутафлиқа миллатга махсус мурожаатида 2019 апрелдаги сайловларга номзодини қўйганини эълон қилди”, дейилган хабарда.
Аввалроқ 82 ёшли Бутафлиқа номзодининг президентликка илгари сурилишини ҳукмрон альянс қўллаб-қувватлаган.
Бутафлиқа 4 марта (1999, 2004, 2009 ва 2014 йиллар) Жазоир президенти лавозимига сайланган. У бу вақт ичида ҳукумат ва радикаллар ўртасидаги қуролли ихтилофни тўхтатишга, хавфсизликни таъминлаш ва хорижий инвестицияларнинг мамлакатга қайтарилишига муваффақ бўлган.
Бироқ Бутафлиқанинг сиёсий рақиблари унинг саломатлиги туфайли мамлакатни тўлақонли бошқара олмаслигини айтишмоқда. Жазоир президенти 2013 йилда микроинсультни бошдан кечириб, бир неча ҳафта Франциядаги госпиталда даволанган. Ўшандан бери у омма олдида кам кўринади ва ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.
Жазоир президенти сайловлари 18 апрелда бўлиб ўтади. Аввалроқ бир қатор мухолиф сиёсатчилар президент сайловларида иштирок этиш истагини билдиришган.
Мавзуга оид
23:22 / 25.12.2025
Жазоир француз мустамлакасини жиноят деб эълон қилди
20:56 / 11.06.2025
Шимолий Африкадан Ғазога бирдамлик карвони йўлга чиқди
23:02 / 12.05.2025
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
11:30 / 16.04.2025