Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда зилзила содир бўлди
Фото: AFP 2019 / Frederick Florin
Эрон жанубидаги Ҳурмузгон вилоятида 5,2 балли зилзила содир бўлди, уч киши жароҳатланди, деб хабар берди IRNA агентлиги Эрон қутқарув хизмати вакили Мужтабу Холидийга асосланиб.
Маълумот берилишича, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлиб, эпимаркази Кешма округидаги Лафт қишлоғи яқинида жойлашган.
"Мазкур ҳодиса оқибатида уч киши жароҳатланди. Барча жароҳатланганлар касалхонага ётқизилди", - деди Холидий.
Унинг қўшимча қилишича, зилзила натижасида 15та тураржойга шикаст етган.
Мавзуга оид
00:25
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
15:42 / 24.01.2026
Трамп: АҚШ ҳарбий кемалари Эрон томон йўл олмоқда
20:32 / 22.01.2026
Эрон норозилик намойишларида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини расман эълон қилди
19:30 / 21.01.2026