Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тони Фергюсон ва Конор Макгрегор UFC чемпиони унвони учун жанг қилиши мумкин
UFC президенти Дэна Уайт россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедовнинг дисквалификацияси ва жамоа аъзолари Зубайра Тухугов ҳамда Абубакар Нурмагомедов дисквалификацияси давом этгунча октагонга чиқмаслигидан кейин енгил вазн тоифасида вужудга келган вазиятга изоҳ берди.
Уайтнинг айтишича, бундай вазият UFC ушбу вазн тоифасида вақтинчалик чемпион унвони учун жангни ташкил қилишига олиб келиши, ушбу унвон учун эса Тони Фергюсон ва Конор Макгрегор жанг қилиши мумкин.
“Йигитлар кимдир унвонни ушлаб тургунча, қўл қовуштириб ўтира олмайдилар. Агар Хабиб Тухуговнинг дисквалификацияси тугашини кутиши ҳақидаги гаплар рост бўлса, унда бу ҳақида ўйлаб кўрамиз. Бу Конор Макрегор ва Тони Фергюсон ўртасида вақтинчалик унвон учун жанг бўладими ёки бошқами, кўрамиз. Воқеалар қандай ривожланишини кузатамиз”, деб айтган Уайт.
Мавзуга оид
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025