Грузия Европа инвестиция банкининг 100 млн евролик кредитидан воз кечди
Грузия Европа инвестиция банкининг (EIB) 100 млн евролик кредитидан воз кечишига тўғри келди. Бу ҳақда Грузия парламенти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2016 йилда Грузияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш лойиҳаси бўйича молиявий келишув имзоланган ва EIB лойиҳани амалга ошириш учун 100 млн евро кредит ажратган.
"Қишлоқ хўжалик вазирлигининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, Грузия тижорат банклари валюта хавфи мажбуриятларини ўз зиммаларига олмади. Натижада евродаги кредит фоизи фермерлар учун баланд - йиллик 8-9%ни ташкил этди. Шунинг учун ҳукумат ажратилган кредитдан воз кечишга қарор қилди", - деди молия вазири ўринбосари Георгий Какауридзе.
Молия вазирининг маълум қилишича, 2018 йилда Грузия ва EIB ўртасида мазкур кредитни бекор қилиш тўғрисида келишув имзоланган.
Ҳозиргача EIB Грузияда умумий қиймати 1,5 млрд евролик 21 лойиҳани амалга оширди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
10:38 / 13.10.2024