Жаҳон | 14:46 / 11.02.2019
12642
1 дақиқада ўқилади

МДҲ ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг ракеталар бўйича келишувдан чиқишини муҳокама қилади

Фото: Akipress

Москвада 5 апрелда бўлиб ўтадиган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида АҚШнинг Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиши мавзусини муҳокама қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Россиянинг ҳамдўстлик органларидаги доимий вакили Андрей Грозов маълум қилди.

"Бу мавзу дарҳақиқат Атлантикадан Уралгача бўлган ҳудудда хавфсизлик, стратегик барқарорликни таъминлаш масаласида долзарб ҳисобланади. Мазкур мавзу ташқи ишлар вазирлари кенгашида муҳокама қилинади... ҳамкорларимизга Россиянинг далиллари, хавотирлари етказилади", деди Грозов.

2 февраль куни АҚШ Россия билан тузилган Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқди. Бунга жавобан Россия ҳам мазкур шартномадаги иштирокини вақтинча тўхтатиб туришини маълум қилди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид