«Россияни айбланг»: АҚШнинг НАТОдаги элчиси ракеталар бўйича битим ҳақида
Агар Россия ва АҚШ ўртасидаги Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бузилса, унда бунинг учун Россияни айблаш керак, дея ҳисоблайди АҚШнинг НАТОдаги элчиси Кей Бейли-Хатчинсон. Бу ҳақда у The New York Times учун мақоласида ёзган.
«Агар Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим ўлса - Россияни айбланг», - дея ўз мақоласига сарлавҳа берган америкалик элчи.
Америкалик элчининг билдиришича, Россия узоқ вақтдан буён Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим билан тақиқланган ракеталарни жойлаштира бошлаган. Уларни ишлаб чиқиш 2000-йилларнинг ўртасида бошланган, дея ҳисоблайди у. Агар Россия мазкур битим шартларига риоя қилмаса, унда Қўшма Штатлар олти ой ичида уни тарк этади, дейилади материалда.
Бироқ, битимни бекор қилишга мойиллик 2007 йилдаёқ пайдо бўлганди, ўшанда Россия президенти Владимир Путиннинг Мюнхен Хавфсизлик бўйича конференциясидаги нутқида ракеталар бўйича битимга путур етказиш истаги тўғрисида «сигнал юборилган», дейди АҚШ элчиси.
Шундан кейин Россия барча мамлакатлар иштирок этадиган, «глобал» бўлиши керак бўлган, битимга муқобил вариантни қидира бошлади, дейилади материалда. Россиянинг кайфияти президент Жорж Буш маъмурияти юқори мартабали вакиллари билан мунозараларга зид бўлмаган.
Американинг НАТОдаги элчиси ёзишича, АҚШ собиқ мудофаа вазири Роберт Гейтс ўз мемуарларида ўша пайтда россиялик ҳамкасби бўлган, мудофаа вазири лавозими эгаллаган Сергей Иванов билан биринчи учрашувида у Россия бу битимдан чиқишни хоҳлаётгани ҳақида маълум қилганини билдирган.
Россиядан фарқли равишда, АҚШ ракеталар бўйича битим ва қурол-яроғлар устидан назорат бўйича бошқа халқаро мажбуриятларга қатъий риоя қилмоқда, деб ёзади муаллиф. Бейли-Хатчинсоннинг умид билдиришича, Кремль битимга риоя қилишга қайтади ва унинг тегишли талабларига жавоб бермайдиган 9М729 ракетасини йўқ қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Клинтон Трампнинг ракеталар битими бўйича қарорини «Путинга совға», деб атаганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024