Спорт | 16:08 / 11.02.2019
19075
1 дақиқада ўқилади

Салоҳ А Серияга қайтиши мумкин, бунинг учун 200 млн евро тўлашмоқчи

Фото: Xinhua/Barcroft Images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда, деб хабар тарқатди Don Balon.

Манбага кўра, туринликлар ёзда ҳужумчи Пауло Дибала жамоани тарк этган тақдирда, унинг ўрнини 26 ёшли мисрлик футболчи билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, «Юве» Салоҳ учун 200 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳни 2017 йили «Рома»дан 42 млн еврога сотиб олганди. Унинг мерсисайдликлар билан битими 2023 йилгача мўлжалланган.

Салоҳ жорий мавсумда 34та ўйин ўтказиб, 20+8 маҳсулдорлик натижасини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ювентус» Дибаланинг ўрнига икки футболчи номзодини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид