Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дутерте Филиппин номини ўзгартиришни таклиф қилди
Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакат номини "Махарлика Республикаси" деб аташни таклиф қилди, деб ёзади Manila Bulletin газетаси.
У Испаниянинг Филиппин маданиятига таъсирини танқид қилди ва собиқ президент Фердинанд Маркоснинг мамлакатни "испанча" аташдан воз кечиш ғоясини эслатди.
"Мамлакатимиз номини саёҳати учун испан қироли Филипп пул тўлаган Магеллан ўйлаб топган. Шунинг учун у аҳмоқ мамлакатимизни Филиппин деб номлаган. Буни қачондир ўзгартирамиз", — деди Дутерте.
Дутерте Маркоснинг таклифини қўллаб-қувватларкан, "махарлика" сўзи малай тилида "тинчлик ва хотиржамлик" маъносини билдиришини қайд этди.
Мавзуга оид
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026
Ҳаага суди Филиппин собиқ президенти иши бўйича эшитувларни бошлади
11:46 / 17.11.2025