Жамият | 16:08 / 12.02.2019
8211
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 15,4 тонна аммиакли селитра ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётганлиги фош этилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари билан ҳамкорликда Муборак туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзади Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, тадбир давомида “Қарши-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 308 дона полиэтилен қопда жами оғирлиги 15,4 тонна бўлган аммиакли селитра минерал ўғитлари ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид