Самарқандда Мирзиёев ташаббуси билан қурилган олимпия захиралари мактаб-интернати манежи таъмирдан чиқарилди
Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати манежи президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қурилган бўлиб, 2004 йилда фойдаланишга топширилган.
Kun.uz’га тақдим этилган маълумотларга кўра, мазкур мажмуа 2018 йилда 9,7 млрд сўм маблағ ажратилиб капитал таъмирланди. Унга 32 турдаги 250 млн сўмлик янги спорт инвентарлари ажратилди.
Мажмуага 600 нафар маҳоратли спортчи ёшлар спортнинг 14 тури (футбол, гандбол, чим устида хоккей, дзюдо, эркин кураш, юнон рум кураши, бокс, гимнастика, енгил атлетика, оғир атлетика, таэквандо, самбо ва миллий кураш) билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.
Биргина ўтган 2018 йили олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари республика ва халқаро мусобақаларида 95 та олтин, 53 та кумуш ва 77 та бронза, жами 225 та медалларни қўлга киритишди.
Манежда шуғулланувчи спортчиларнинг 54 нафари Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
14:23 / 29.10.2024