Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида илк сайёҳлик йўналиши ташкил этилди
Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатдаги илк сайёҳлик йўналиши – табиий ва маданий ёдгорлик Ал-Ула ҳақида эълон қилди. Ушбу ёдгорлик Ал-Мадина вилоятида жойлашган.
Ҳудуд ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, унда Мадаин-Солиҳ сағанаси ва қоя шаклидаги қуёш соатлари жойлашган. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қиролликнинг илк сайёҳлик минтақасини ривожлантириш стратегиясини тақдим қилди. Унга кўра, 2023 йилгача минтақага 230 минг, 2035 йилгача эга 1,5-2 млн сайёҳни жалб қилиш режалаштирилган. Ал-Ула ҳудудида миллий қўриқхона ташкил этилади.
Аввал Саудия Арабистонига асосан Ҳаж ва Умра зиёратларини амалга оширувчилар ташриф буюрардилар.
Мавзуга оид
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026