Жаҳон | 08:58 / 13.02.2019
11368
1 дақиқада ўқилади

Ҳаитидаги турмадан 78 маҳбус қочиб кетди

Фото: AFP

Ҳаитидаги турмаларнинг биридан камида 78 маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда “Франс Пресс” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, воқеа мамлакат жанубидаги Акен аҳоли пунктида юз берган. Воқеа тафсилотлари келтирилмаган. 

Айни вақтда маҳбуслар қочиши тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов олиб борилмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа юз берган вақтда турмага ёндош полиция бўлими биноси олдида мамлакат президенти Жовенел Моизга қарши намойиш ўтаётган бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид