Спорт | 10:41 / 13.02.2019
16321
1 дақиқада ўқилади
Мбаппе Зидандан ўзиб кетиб, Роналдога тенглашиб олди
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши биринчи ўйинда гол муаллифи бўлди. Натижада унинг Чемпионлар лигасидаги жами голлари 14тага етди.
Мбаппе ушбу кўрсаткич билан Зинедин Зидандан ўзиб кетди ва Роналдо, Мирослав Клозе, Адриано, Давид Вилья ва Робер Пирес каби футболчиларга тенглашиб олди.
20 ёшли ҳужумчи ЕЧЛда 14та гол уриши учун 24 учрашувда қатнашиши етарли бўлди. Таққослаш учун, Зидан турнирдаги сўнгги 13-голини 80-ўйинида урган, Роналдо эса 40-ўйинига келибгина 14-тўпини киритган.
Маълумот учун, Европа клуб футболидаги энг нуфузли мусобақа тўпурари Криштиану Роналду саналади. Унинг ҳисобида 121та гол бор.