Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО ўз кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқмаяпти
НАТО ҳозирда ўз кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда НАТО мудофаа вазирлари учрашувида альянс бош котиби Йенс Столтенберг айтди.
"Кучларни олиб чиқиб кетиш борасида ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмади. НАТОнинг Афғонистонда бўлиши тинчликни қарор топтириш учун шароитлар яратишга йўналтирилган", деди у.
Афғонистонда ҳарбий операция 2001 йил декабрдан буён давом этмоқда. 2010-2013 йилларда бу давлатда Ғарб қуролли кучлари сони 150 мингдан ортиқ кишини ташкил этган. Ҳозирда мамлакатда альянснинг 14 минг кишилик инструктор ва маслаҳатчилари қолган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026