Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Она ўлимга маҳкум боласини бошқа болаларга ёрдам бериш мақсадида туғишга қарор қилди
АҚШнинг Теннесси штатида яшовчи Криста Дэвис ривожланишида ҳалокатли нуқсони бўлган боласини бошқа болаларга ёрдам бериш мақсадида туғишга қарор қилди. Бу ҳақда KRDO нашри хабар берди.
Аёл ҳомиладорлигининг 18-ҳафтасида бўлғуси боласида анэнцефалия – ҳомила ривожланишидаги нуқсон борлиги аниқланган. Бу нуқсонда мия катта яримшарлари ва бош суяги юқори қисми бўлмаслиги мумкин. Одатда, бундай нуқсонли болалар туғилганидан кейин 30 дақиқадан кўп яшамайдилар.
Она ҳомиладорликни тўхтатмай, боласини туғишга ва унинг органларини муҳтож болаларга беришга қарор қилган.
Аёл 2,72 кглик қиз фарзанд кўрган. Чақалоқ бир ҳафтадан кейин нобуд бўлган. Унинг юрак клапанлари касал болаларга ўтказилган, ўпкаси эса анэнцефалиянинг олдини олиш усулларини излаш билан шуғулланувчи тадқиқотчиларга берилган.
Мавзуга оид
21:41 / 19.06.2025
Дунёда қиз ҳомилани аборт қилиш кескин камайди: қандай қилиб?
22:48 / 18.11.2021
2021 йилда 3700 нафар аёлнинг ҳомиласида туғма нуқсон мавжудлиги аниқланган – сенатор
21:15 / 06.09.2019
Комада бўлган ҳомиладор аёл соғлом фарзанд дунёга келтирди
12:21 / 21.03.2019