Қозоғистонлик фахрий Афғонистондаги ҳарбий хизмати учун 30 йилдан кейин медаль билан тақдирланди
Афғонистондан собиқ иттифоқ қўшинларининг олиб чиқилишининг 30 йиллиги арафасида Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкин афғон уруши фахрийси Фаил Шоисломовга “Жанговар хизматлари учун” медалини топширди.
Россия мудофаа вазирлиги кўмаги ва Қозоғистон Республикаси Афғонистон ва локал урушлар фахрийлари иттифоқи вакиллари саъй-ҳаракатлари билан архив ҳужжатларни кўтариб, Шоисломовнинг собиқ иттифоқ олий кенгаши президиумининг 1989 йил 7 мартдаги фармони билан тақдирланганини тасдиқлашга эришилди.
Фахрийнинг ўзи учун медалнинг топширилиши кутилмаган ҳолат бўлган. Шоисломов 1986 йилда армия сафига кириб, хизматнинг илк 5 ойини Туркманистонда ўтаган. Сўнгра 1987 йил апрелида Афғонистоннинг Шинданд шаҳрига жўнатилган. Фахрий у ерда аэродромда ракеталарни тайёрлаш гуруҳи механиги сифатида хизмат қилган. Шоисломов жангларда иштирок этмаган.
Қозоғистон Республикаси Афғонистон ва локал урушлар фахрийлари иттифоқи раиси Серик Осановнинг таъкидлашича, қидирув ишлари натижасида республикада 125 та медаль ва орден ўз эгаларини топган.
15 февралда собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганига 30 йил тўлади. 1989 йил 15 февраль соат 10.30да 40-армия қўмондони генерал-лейтенант Борис Громов Амударё устидан ўтувчи “Ҳайратон” кўпригини охирги бўлиб кесиб ўтган.
Афғонистонда 620 мингга яқин ҳарбий хизмат ўтаган. Улардан 14453 нафари афғон урушида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:40
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024