Жаҳон | 07:36 / 13.02.2019
10376
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла доллар қўлланмайдиган савдо иттифоқи тузишни таклиф қилди

Фото: Shutterstock

Венесуэла ҳукумати таркибига Хитой, Ҳиндистон ва Россия кириши мумкин бўлган савдо блоки ташкил этмоқчи. Бу Каракасга нефть учун тўловларни долларда эмас, балки бошқа валюталарда амалга оширишга ёрдам берган бўларди. Президент Николас Мадуро тузуми учун айниқса Вашингтон Венесуэла давлат нефть компанияси PDVSA’га қарши санкциялар киритгандан кейин бу муҳимдир. 

“Биз барчамиз бир иқтисодиётни қуришимиз мумкин ва у доллар иқтисодиётининг бир қисми бўлиши шарт эмас”, деб айтган Венесуэла нефть вазири ва PDVSA президенти Мануэль Кеведо юқоридаги уч давлатга юзланиб. Кеведо бундан аввал Каракас Ҳиндистон билан бартер савдосига тайёрлигини маълум қилган, бироқ тафсилотларни ошкор қилмаган.

Кеведонинг таъкидлашича, Венесуэла санкцияларга қарамай, ўз мижозларига нефть етказиб бермоқда.

Вашингтон PDVSA’га қарши санкцияларни январь охирида киритганди.

Мавзуга оид