Жаҳон | 19:52 / 13.02.2019
23882
2 дақиқада ўқилади

Йўллари энг тирбанд шаҳарлар рейтинги эълон қилинди 

Inrix компанияси 2018 йил якунларига кўра дунёнинг йўллари энг тирбанд шаҳарлари рейтингини эълон қилди. 

Рейтингнинг энг юқори поғонасини Москва эгаллаган. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, москвалик ҳайдовчилар тирбандликлар сабабли йил ичида 210 соатни беҳуда йўқотишган.  

Inrix’да таъкидланишича, бу гал таҳлилчилар рейтингни тузиш методологиясини ўзгартиришган. Энди йўлларнинг юкланганлиги ҳайдовчилар йўқотган вақт ва тирбандликлар зичлиги бўйича баҳоланади. Москва 2017 йилги рейтингда 2-ўринни эгаллаганди. Жорий рейтингда 2-ўрин Истанбулга “насиб қилган”. Кейинги ўринларни Богота, Мехико, Сан-Паулу, Лондон, Рио-де-Жанейро, Бостон, Петербург ва Рим эгаллаган. Аввалги рейтинг “етакчиси” Лос-Анжелес янги методика бўйича энг юқори йигирма бешталикка ҳам кирмаган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, тирбандликларда туриш шаҳар иқтисодиётига катта зиён етказади: у ишчилар меҳнат унумдорлиги пасайиши, товарларнинг дўконларга етказилишидаги ушланишлар, ёнилғи сарфи ошиши ва шу кабиларга олиб келади. Inrix маълумотларига кўра, АҚШда тирбандликлардан Нью-Йорк (9,5 млрд доллар) ва Лос-Анжелес (9,3 млрд доллар), Британияда Лондон (4,9 млрд фунт стерлинг), Германияда эса Берлин (1,7 млрд евро) энг кўп зарар кўрган.

Мавзуга оид